Барча тиббиёт ташкилотлари учун ягона талаблар ўрнатилади
2030 йилга қадар 3 000 дан ортиқ давлат тиббиёт муассасалари лицензиялаш талабларига мослаштирилади.
Барча давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун ягона талаблар ўрнатилади.
Бу ҳақда “Тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида қайд этилди.
Шунингдек, қарорга кўра, тиббиёт ташкилотларининг ахборот тизимлари ягона талаблар асосида Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига интеграция қилинади.
Тиббий хизматларни кўрсатиш жараёнларига камида 75 та миллий аккредитациялаш стандартлари жорий қилинади.
Кўрсатилаётган тиббий хизматлар ва уларнинг сифатини электрон тизим орқали назорат қилиш механизмлари жорий этилади.
Тиббиёт ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва аккредитациялаш тартибларини такомиллаштириш орқали кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати оширилади.
ЎзА