БААда “Ахсикент археология парки” китоб-альбоми тақдимоти ўтказилди
Ишчи ташриф билан Абу Дабида бўлиб турган Наманган вилояти делегацияси ва юртимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдулазиз Аккулов билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот аввалида дипломатимиз Наманганнинг ривожланиб бораётган туризми ва саноати БАА билан ҳамкорлик ришталарини боғлашда муҳим омил эканини қайд этиб, таълим, иқтисодиёт, тиббиёт ҳамда туризм бўйича алоқалар ҳар икки томон учун манфаатли эканини айтиб ўтди.

Самимий руҳда кечган учрашув давомида “Ахсикент” археология парки раҳбари Анвар Икромов самимий қабул учун элчимизга миннатдорлик билдириб, мажмуада амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари, реставрация лойиҳалари ва Ахсикентнинг тарихий аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек, мулоқот давомида “Ахсикент археология парки” китоб-альбоми тақдимоти ҳам ўтказилди. Унда Наманганнинг Араб давлатларидаги туризм элчиси Саййид Қосим Қаруни иштирок этди.
М.Пирматова, ЎзА