Артур Гулиевнинг жаҳон чемпионатларидаги медаллари тўрттага етди
Польшадаги Познань шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақанинг навбатдаги куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Каноэчилар ўртасида 200 метр масофага ўтган яккалик баҳсида Ўзбекистон вакили Артур Гулиев маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Мазкур натижа спортчининг жаҳон чемпионатларидаги тўртинчи медали бўлди. Бунга қадар Гулиев дунё биринчиликларида 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Шу тариқа, Артур Гулиевнинг жаҳон чемпионатларидаги медаллари сони 4 тага етди: 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА