АҚШ Эронга урушни тўхтатиш учун 15 бандли режа тақдим этди (+видео)
DW нашри хабарига кўра, АҚШ Эронга Яқин Шарқдаги урушни тўхтатиш бўйича 15 банддан иборат тинчлик режасини юборган.
Хабарларга кўра, Вашингтон, жумладан, юқори даражада бойитилган уран захираларини Халқаро атом энергияси агентлигига топширишни талаб қилган.
24 март куни The New York Times нашри эса мазкур ҳужжат Покистон орқали Эрон раҳбариятига етказилганини маълум қилди. АҚШ
президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Дональд Трампга Эрон режанинг айрим муҳим бандларига рози бўлганини маълум қилган. Улар орасида юқори даражада бойитилган уранни топшириш ҳам бор. Бироқ Теҳроннинг расмий позицияси ҳозирча маълум эмас.
Шунингдек, ушбу режага Исроилнинг муносабати ҳам ноаниқ. Дональд Трамп 23 март куни Эрон раҳбарияти билан “самарали музокаралар” бўлганини айтган ва Эроннинг энергетика инфратузилмасига зарбаларни беш кунга тўхтатишни буюрган. Аммо Теҳрон буни рад этиб, “бундай музокаралар бўлмаган ва бўлмайди” деб баёнот берган.
24 март куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Халқаро денгиз ташкилотига мурожаат қилиб, баъзи кемаларга Ҳурмуз бўғози орқали ўтишга рухсат берилишини маълум қилган.
Баёнотга кўра, агар кемалар Эронга қарши ҳаракатларда иштирок этмаса ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилса, улар хавфсиз ўтиш ҳуқуқини олиши мумкин. Ҳозирги вақтда Яқин Шарқдаги уруш сабабли мазкур бўғоз орқали дунё нефти ва суюлтирилган газининг тахминан 20 фоизи ташилиши деярли тўхтаб қолган.
<iframe width="484" height="860" src="https://www.youtube.com/embed/pPh79rllPuE" title="AQSH Eronga urushni to‘xtatish uchun 15 bandli reja taqdim etdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА