АҚШ айрим Европа давлатларига визани чекламоқчи
АҚШ ҳукумати медиа платформаларга нисбатан цензурага олиб келувчи қарорларни қўллаб-қувватлаётган айрим Европа мамлакатларига виза чекловлари жорий этиш ниятида. Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.
Мазкур баёнот Европа комиссияси “Х” ижтимоий тармоғини “Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун” доирасида 120 миллион евро жаримага тортгани ортидан янгради.
Рубионинг таъкидлашича, Вашингтон Америка платформалари фаолиятига ташқи босим ўтказилишини цензура сифатида баҳолайди. АҚШ ташқи ишлар идораси зарурат туғилса, ушбу йўналишда қўшимча чоралар кўришга тайёр эканини билдирган.
Д.Ҳакимов, ЎзА