Андижонда қабул тест синовларининг биринчи куни: 379 нафар абитуриент имтиҳонда иштирок этмади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун мамлакатимиз бўйлаб 2026/2027 ўқув йили учун давлат олий ва касбий таълим муассасаларига қабул тест синовлари бошланди. Тест синовлари 23 июлга қадар давом этиб, икки сменада ўтказилади.
Андижон вилоятида ҳам тест синовларининг илк куни белгиланган тартиб асосида ташкил этилди. Имтиҳонларда иштирок этаётган абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари учун ҳудудларда барча зарур шарт-шароит ва қулайликлар яратилди.
[gallery-30408]
Тест синовларининг биринчи кунида ҳар икки сменада жами 6 минг нафар абитуриентнинг иштирок этиши режалаштирилган бўлиб, биринчи сменада 3 минг нафар абитуриентдан 229 нафари, иккинчи сменада эса 3 минг нафар абитуриентдан 150 нафари турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади. Шу тариқа, биринчи кун давомида жами 379 нафар абитуриент тест синовларига келмаган.
Қабул жараёнлари очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида, белгиланган тартиб ва талабларга мувофиқ давом этмоқда.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА