Андижонда куз ёмғири
ФОТОРЕПОРТАЖ
Куз – табиатнинг энг сирли, энг таъсирчан фасли. Бу фасл Андижон шаҳрига ҳам ўзига хос файз ва сокинлик бағишлаган. Дарахт барглари олтинранг тус олган. Осмондаги мовий булутлар эса кузнинг сокин қўшиғини куйламоқда. Унга ҳамоҳанг ёмғир шивалаётир.
Ёмғирли Андижон янада гўзал манзара касб этди. Нам асфальтда кўча чироқларининг акси жилоланади. Дарахт баргларидан томчилар бирин-кетин тушади. Соябон тутган одамларнинг одимлари эса кузнинг сокин кайфиятига ҳамоҳанг.
[gallery-31622]
Кузги ёмғир инсонни бир зум ўйга толдиради. Шошма-шошарликка танаффус бериб, атрофга бошқача нигоҳ билан назар солиш, оддий манзаралардаги гўзалликни ҳис этиш учун фурсат яратади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА