Амир Темур даври унутилмас тарих
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида Амир Темур ва Темурийлар даври меросини чуқур ўрганиш, ёшлар онгида ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда тарихий хотирани асраб-авайлашга қаратилган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда маърузачилар томонидан Темурийлар даврининг давлат бошқаруви, ҳарбий санъати, илм-фан ва маданият ривожига қўшган улкан ҳиссаси юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, тарихий обидаларни асраш, уларни реставрация қилиш ва бой маданий меросни келажак авлодга етказиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида Амир Темур меросини кенг тарғиб этиш, ёшлар онгида тарихий меросга ҳурмат ва садоқат туйғуларини янада кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Мазкур анжуман буюк аждодлар меросини ўрганиш ва уни амалий жиҳатдан тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир давомида Темурийлар даврига оид саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Г.Бобоева, ЎзА