Америкалик блогерлар Намангандаги ҳунармандчилик анъаналари билан танишмоқда
Наманган вилоятида ҳунармандчилик жуда юқори даражада ривожланган. Айниқса пичоқчилик, дўппичилик, каштачилик, атлас ва ипак матолар тўқиш, ипак маҳсулотларини бўяш каби кўплаб миллий ҳунармандчилик йўналишлари нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Бугунги кунда ушбу соҳани дунё давлатларида кенг тарғиб қилиш, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини халқаро миқёсда танитиш ҳамда Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда турли давлатлардан блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилмоқда.
Ана шундай меҳмонлардан бири америкалик блогерлар Майлс ва Жессика бўлди. Улар Наманган вилоятига ташриф буюриб, ипакчилик, пичоқчилик, дўппичилик ҳамда бошқа кўплаб ҳунармандчилик йўналишлари билан яқиндан танишди. Сафардан асосий мақсад — ушбу миллий санъат турларини ўз блоглари орқали Америка аудиториясига тарғиб қилиш ва бу орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини кенг оммага етказишдан иборат бўлди.
Икки кун давомида блогерлар Наманган вилоятидаги ҳунармандчилик марказларида бўлиб, усталар фаолияти, маҳсулот тайёрлаш жараёнлари ва миллий анъаналарни кузатди ҳамда ўз видеоблоглари учун махсус суратга олиш ишларини амалга оширди.
Жараёнларда Ҳунарманд уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб, меҳмонларга барча йўналишларда амалий кўмак кўрсатди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/akmtKagnqsU?si=9hg11KJRJtVQNykk" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Тоҳир Турсунов, ЎзА