Алишер Ғаниев Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби
XX Осиё ўйинларининг юнон-рум кураши дастурида вазни 60 килограммгача бўлган эркаклар ўртасида финал беллашуви ўтказилди.
Қувонарлиси, Нагоя шаҳридаги “Инаэ” спорт марказида ўтказилган ушбу финал баҳсида ҳамюртимиз Алишер Ғаниев қирғизистонлик Жоломан Шаршенбековга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан кифояланди.
Ҳозирча Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 16 та олтин, 21 та кумуш ва 19 та бронза, жами 56 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА