Аҳоли мурожаатлари таҳлил қилинди
Жиззах вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари Ф.Омонов ҳамда вилоят ҳокими У.Мустафоев иштирокида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида бу йўналишда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Жиззах вилоятидаги Президент Халқ қабулхонаси мудирининг ўринбосари лавозимига Байрамбек Узоқов тайинланганини эълон қилиб, уни йиғилиш иштирокчиларига таништирди.

Йиғилишда фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, такрорий мурожаатларнинг олдини олиш, мурожаатларда кўтарилаётган муаммоларни тизимли асосда ҳал этиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги масъулиятини янада ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, ҳар бир мурожаатнинг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш ва аниқ ечимлар ишлаб чиқиш давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари