Афғонистон делегацияси Наманганда
Афғонистон ҳукуматининг саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Делегациянинг вилоятга ташрифи Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”дан бошланди.

Бу ерда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.
Дўстона ва конструктив руҳда кечган мулоқотда икки томон тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Дастурга мувофиқ, афғонистонлик меҳмонлар Наманган вилоятидаги қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишади. Шунингдек, “Янги Наманган шаҳарчаси”даги “Конгресс холл” биносида вилоят тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркасида иштирок этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтиш жоиз, жорий йилнинг 28–30 март кунлари Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Афғонистонда хизмат сафарида бўлган эди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА