Абдусатторов бугун Загребда Франция, Ҳиндистон ва Нидерландия вакиллари билан баҳслашади
Хорватиянинг Загреб шаҳрида мукофот жамғармаси 200 минг АҚШ долларидан иборат “SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026” халқаро турнири давом этмоқда.
Турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, франциялик Алиреза Фирузжа ва Максим Ваше-Лаграв, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандха ва Доммаражу Гукеш, нидерландиялик Аниш Гири ва Жордан Ван Форест, германиялик Винсент Каймер, руминиялик Богдан-Даньел Дяк, хорватиялик Иван Сарич дона сурмоқда.
Кеча “Grand Chess Tour” тизимида ўтказилаётган “SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026” мусобақасининг рапид йўналишидаги дастлабки учта тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Илк турларда Нодирбек Абдусатторов Богдан-Даниэль Дик ва Аниш Гири билан дурангга эришган бўлса, 3-турда германиялик Винсент Кеймерга имкониятни бой берди.
Бугун, 2 июль куни турнир низомига мувофиқ, ўтказиладиган 3-5-тур ўйинларида Абдусатторов аввалига қора доналарда Максим Вашье-Лаграв билан, кейин оқ доналарда Рамешбабу Праггнанандха билан ва қора доналарда Жордан Ван Форест билан куч синашади.

Ортда қолган 3 та тур ўйинлари сарҳисобига кўра, турнир жадвалини 5 очкога эга Алиреза Фирузджа бошқариб бормоқда. Кейинги поғоналарни банд этган 4 нафар шахматчи 4, 2 нафари 3 очкога эга бўлиб турибди.
Икки очко жамғарган Нодирбек Абдусатторов ҳозирча 10 иштирокчи орасида 8-поғонада ҳаракатланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 та турдан иборат рапид мусобақалари 3 июлгача, 18 та турни қамраб олган блиц баҳслари 5 июлгача давом этади.
Турнир ғолиби 50 минг АҚШ доллари билан тақдирланади
Т. Рўзиев, ЎзА