6 дзюдочимиз Осиё чемпионлиги учун беллашади
Хитойнинг Ордос шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунида ўрта вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади.
Жумладан, чемпионатда эркаклар -73, 81 кг., аёллар эса -57, -63, -70 кг. вазн тоифаларида татамига чиқади. Ўзбекистон терма жамоасининг қуйидаги 6 нафар аъзоси баҳсларга киради.
Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги учрашувлари:
-57 кг: Шукуржон Аминова —Тсендбазар Машбат (Мўғулистон)
-63 кг: Маржона Нуриллаева — Уннати Шарма (Ҳиндистон)
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева — Алина Молдокулова (Қирғиз Республикаси)/Ким Ҳайми (Корея Республикаси)
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева — Инунганби Таҳелламбам (Ҳиндистон)
-73 кг: Элбек Тожиев — Ли Еун Кюл (Корея Республикаси)
-81 кг: Муроджон Йўлдошев — Ли Квок Винг (Гонконг)/Беҳрузи Ҳожазода (Тожикистон)
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг биринчи кунги беллашувлари натижасига кўра, 19 та давлатнинг 200 нафарга яқин дзюдочиси қатнашган қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА