18,8 мингдан ортиқ кибержиноятга алоқадор банк карталари блокланган (+видео)
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида ИИВ ва Марказий банк ҳамкорлигидаги махсус тизим орқали 29 трлн сўм маблағнинг ноқонуний равишда четга чиқиб кетишининг олди олинган.
Шунингдек, жиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланган. Ҳисобот даврида 9 282 та кибержиноят фош этилган, яна 4 011 та жиноят ташаббус асосида аниқланган. Кибержиноятлар оқибатида 13 мингдан ортиқ фуқарога етказилган қарийб 120,5 млрд сўм миқдоридаги зарар қайтарилган. Маълумот учун, 2026 йил вазирлик тизимида "Кибержиноятларга қарши курашиш йили" деб эълон қилинган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JeTgTXRAOjY" title="18,8 mingdan ortiq kiberjinoyatga aloqador bank kartalari bloklangan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА