15 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 15 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, баъзи жойларда 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, айрим жойларда 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секунлига 15-20, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
14-17 апрель кунлари республикамиз ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади.
14 апрелда республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудлари, 15-17 апрель кунлари Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Баланд тоғли жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.
Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, айрим жойларда 25-28 метргача кучайиши, 14-15 апрель кунлари айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
15-17 апрель кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 13-16 даража илиқгача пасаяди. 14-17 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
ЎзА