Юртбошимиз нутқини тинглаб қалбимиз ғурурга тўлди
Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ташаббус ва таклифлар мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият ўртасидаги обрў-эътиборини янги поғонага кўтарди.
Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ташаббус ва таклифлар мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият ўртасидаги обрў-эътиборини янги поғонага кўтарди.
Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этиши, республикамизда ҳар бир йигит-қизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини тўлақонли намоён этиши учун улкан ишлар амалга оширилди. Шунингдек, Ўзбекистонда Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари агентлиги фаолият кўрсатаётганлиги, август ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Самарқанд халқаро форуми муваффақиятли ўтказилганлиги ҳақидаги фикрлари назаримда халқаро жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан тингланди.
Ҳақиқатдан ҳам тан олиб айтишимиз керак, айни даврда мамлакатимиз ёшларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликни дунёдаги жуда кўп давлатлар ёшлари фақат орзу қилиши мумкин. “Зулфия”, “Мард ўғлон” давлат мукофотлари танловлари, таълим, санъат, спорт, кўйингки, жуда кўп соҳа ва йўналишлардаги танловлар, стипендиялар, ёшларнинг пухта билим олиши ва илмий тадқиқотлар олиб бориши учун тақдим этилаётган грантлар, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар буларнинг бари ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиради. Иқтидор ва имкониятларини тўлақонли юзага чиқариш учун кўрсатилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир.
Бу каби ибратли ишлар хусусида айни кунда 20 дан ортиқ ихтисослик йўналиши бўйича 4 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олаётган Андижон машинасозлик институти фаолияти мисолида ҳам айтиб ўтиш мумкин.
Юртбошимизнинг дунёдаги энг нуфузли ташкилот БМТ сессиясидаги: “Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақираман” деган сўзлари ҳар бир ўзбекистонликнинг, айниқса, юртимиз ёшлари қалбини ғурур ва фахрга тўлдиради. Чунки, ушбу юксак минбардан туриб, жаҳон ҳамжамиятини ёшлар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга чақирилиши юртбошимизнинг ёшларга бўлган юксак ишонч, ҳурмат ва эътиборининг намунасидир. Қолаверса, ҳар бир мамлакат ёшлари ўша давлат эртасини, тақдирини ҳал этувчи улкан куч эканлигига бир ишорадир.
БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланган, йилдан-йилга нуфузи ортиб бораётган Ўзбекистон раҳбарининг ушбу ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан албатта инобатга олинишига ишонамиз.
Акмалжон ЭРМАТОВ,
Андижон машинасозлик институтининг
Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори.