Кадрларни тайёрлаш масаласи Янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс учун қулай шароитлар яратиш жараёнларида етакчи ўринни эгаллайди. Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга боғлиқдир.

Шу боис ҳам давлат замонавий чақириқларга самарали жавоб қайтариш, инновацияларни жорий этиш, мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш ва Янги Ўзбекистоннинг жаҳонда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қодир бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлашга устувор аҳамият қаратмоқда. Шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замон шароитида жадал технологик тараққиёт ва Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган туб ислоҳотлар талабларига жавоб бера оладиган мутахассисларнинг янги авлодини тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. 

Юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш муҳимлиги сиёсий фаолиятнинг барча босқичларида эътироф этилмоқда. Хусусан, ёш кадрларни халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаш “Ўзбекистон-2030” стратегиясида давлат сиёсатининг стратегик устувор йўналиши ва ҳаётнинг барча жабҳаларини модернизация қилишнинг энг муҳим шарти сифатида алоҳида ўрин эгаллайди. 

Шу маънода “Адолат” социал-демократик партияси узлуксиз таълим тизимини доимий такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлашга изчил интилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Тараққиёт, инновация ва юксак ҳаёт стандартларига йўналтирилган янги жамиятни шакллантириш  нафақат инсон капиталининг сон жиҳатидан ўсиши, балки мутахассисларни тайёрлашга бўлган ёндашувларни сифат жиҳатидан янгилашни тақозо этади. Жадал ўзгаришлар ва глобал рақобат шароитида Ўзбекистонга трансформация жараёнларини амалга ошириш ва истиқболли келажакни бунёд этишда иштирок этишга қодир янгича фикрлайдиган мутахассислар керак. 

Истиқболли кадрларни тизимли тайёрлаш ва уларни нафақат мамлакат ичида, балки унинг ташқарисида ҳам қўллаб-қувватлашни таъминлаш давлат сиёсатининг асосий вазифаларидан биридир. 

5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу соҳани ривожлантириш, жумладан ёш истеъдодларни аниқлаш, ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш механизмларини модернизация қилиш бўйича таклифлар билан танишди. 

Хорижда таълим олишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Эл-юрт умиди” жамғармаси қатор салмоқли натижаларга эришди. Жумладан, 2225 нафар стипендиатлар 45 та давлатга ўқишга юборилиб, бунинг учун бюджетдан жами 1,5 триллион сўм ажратилди. Хозиргача 1 минг 400 нафар битирувчилар Ўзбекистонга қайтиб, иқтисодиёт тармоқларида, таълим, фан, тиббиёт ва давлат бошқарувида ишламоқда. Бугунги кунда 748 нафар стипендиатлар “ТОП-300” таликка кирувчи нуфузли университетларда таълим оляпти. 

Мазкур ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида фондни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб, Давлат бошқаруви академиясини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Бу давлат хизматининг устувор йўналишлари ва замон талабларини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар тайёрлашнинг комплекс тизимини йўлга қўйиш имконини беради.  

Таълим стратегияси нафақат бакалавриат, магистратура ва докторантура, балки давлат хизматчиларининг олти ойлик мақсадли стажировкасини ҳам ўз ичига олади. Бунда асосий эътибор энергетика, урбанизация, транспорт, муҳандислик, техника, архитектура, ер муносабатлари каби муҳим йўналишларга ва давлат бошқаруви масалаларига қаратилади. 

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия олишнинг янги, янада мослашувчан шартларини жорий қилади. Жаҳоннинг “ТОП-100” талигига кирувчи университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодлар қўшимча имтихонларсиз молиявий қўллаб-қувватланади. Худди шундай имтиёзлар топ-300 талик университетларига кирганлар учун ҳам кўзда тутилган – уларга транспорт ва турар жой харажатлари қоплаб берилади. Бундан ташқари, халқаро рейтингдаги топ-20 таликка кирадиган университетлар таълим грантларини қўлга киритган  Президент мактаблари битирувчиларини қўллаб-қувватлаш ҳам назарда тутилган. 

Хорижда таҳсил олаётган талабалар билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларининг Ота-оналари кенгаши тузилади. Ўзбекистоннинг консуллик идоралари эса талабаларга ҳуқуқий ва ташкилий кўмак кўрсатади.

Замон талабларига мос мутахассислар тайёрлашда Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг ҳам ўрни катта. Бу ерда “Ҳокимлар мактаби”, “Раҳбар аёллар мактаби”, “Келажак етакчилари” каби инновацион дастурлар йўлга қўйилган. Биргина ўтган ўқув йилида бу ерда 13 мингдан зиёд тингловчилар малакасини оширди.

Янги модел доирасида давлат хизматчиларини тайёрлашнинг уч босқичли тизими: малака ошириш, касбга қайта тайёрлаш ва магистратура жорий этилади. Барча дастурлар халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Магистратурада давлат бошқаруви, сиёсат, ҳудудий ривожланиш, кадрлар ва молиявий бошқарув каби йўналишларга урғу берилади.  Ўқиш муддати 18 ойни ўз ичига олган бўлиб, грант ҳамда тўлов- контракт таълим шакллари мавжуд бўлади. 

Илмий ва таълим фаолиятини юқори даражада бўлишини таъминлаш мақсадида академияда Халқаро академик маслаҳат кенгаши тузилади ва ихтисослаштирилган марказлар очилади. Мисол учун, Давлат бошқаруви соҳасидаги амалий тадқиқотлар маркази хусусий сектордаги ижобий тажрибани ҳисобга олган ҳолда давлат аппаратини оптималлаштириш учун самарали ечимларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, таълим тизимига замонавий ёндашувларни жорий этиш, иқтидорли ёшларни доимий излаш ва стратегик ислоҳотларни амалга ошириш учун малакали мутахассисларни жалб этиш зарурлигини таъкидлади. Буларнинг барчаси истиқболдаги вазифаларини бугундан ҳал эта оладиган кучли инсон капитали орқали Ўзбекистоннинг глобал ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган. 

Таъкидлаш жоизки, мамлакатда истеъдодли кадрларни тайёрлаш, уларнинг онгига одоб-ахлоқ қоидаларини сингдириш, мактаб таълиминининг сифати ва самарадорлигини ошириш орқали ҳар бир ўқувчининг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини кенгайтириш, замонавий билим ва кенг дунёқарашга эга бўлган малакали кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Умуман олганда, ҳозирги замон шароитида давлат ва жамият бошқарувига алоқадор кўплаб муҳим масалаларни юксак интеллектуал салоҳиятга эга ва ҳар қандай мураккаб вазиятда масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, замонавий ва креатив фикрлайдиган шижоатли ва ташаббускор ёш кадрларга топшириш лозим. 

Юқори малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тамойилларига қаратилган таълим ислоҳотлари тараққиёт, инновация ва юксак ҳаёт стандартларига йўналтирилган янги жамиятнинг шаклланишига олиб келади. Юқори малакали кадрларгина шиддат билан ўзгараётган ва глобал рақобат кучайиб бораётган шароитда Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари ва ўзгаришларни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлишга қодир. 

Н. Рашидова,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юқори малакали кадрларни тайёрлаш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг стратегик йўналиши