“Юксак марралар учун масъулият ҳам, мажбурият ҳам бирдек муҳим” – Фирдавс Абдухолиқов (+видео)
Юртимизда Мустақиллик тушунчаси улуғвор шиорлар билан эмас, маънавияту маърифат, меҳнату матонат ҳамда садоқат билан мустаҳкамланади.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонларига мувофиқ мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан турли соҳа вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланган эди.
Куни кеча Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ватандошларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Меҳнат – инсонни улуғлайди”, деган нақл бор халқимизда. Шу ўринда савол туғилади: инсон жамиятда юксак марралар ва мукофотларга лойиқ бўлиши учун унга мажбурият муҳимми ёки масъулият? Айнан шу савол билан тақдирланган инсонларга юзландик.
– Мажбурият ҳам, масъулият ҳам бирдек муҳим, – деди Ислом цивилизацияси маркази директори “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби Фирдавс Абдухолиқов…
Давоми қуйидаги видеода…
Абдулазиз РУСТАМОВ,
Ёқубжон МЕЛИБОЕВ (видео),
ЎзА