“Ёшларни эшитамиз”
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Урганч давлат университетида “Ёшларни эшитамиз” лойиҳаси доирасида талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мазкур учрашувда Агентлик директори ёшлар билан бевосита суҳбатлашиб, уларни ўйлантираётган долзарб масалалар, илгари сурилаётган таклиф ва ташаббусларни яқиндан ўрганди ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим фикрларини билдирди.

Мулоқот давомида йигит-қизларнинг мақсад ва режалари тингланиб, ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси дастурлари асосида хорижда таҳсил олган ҳамда хорижда ўқиш нияти бўлган ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, таклифлари муҳокама қилинди.

Учрашув очиқ, самимий ва конструктив руҳда ўтиб, ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ташаббусларини рағбатлантириш эътибор марказида бўлди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири