Ёшлар билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди
Пайшанба – Ёшлар куни
Президентимиз томонидан Пайшанба – Ёшлар куни деб белгилаб берилгач, жойлардаги тадбир ва учрашувларда келажак эгалари – ёшлардан ғоя ва ташаббуслар билдириляпти. Ўз муаммо ва масалаларини мутасаддиларга очиқ-ойдин айтишмоқда.

Ёзёвон туман ҳокими Дилшоджон Жалилов Ёшлар куни муносабати билан миграцияда бўлган яъни Германия, Хорватия, Корея давлатларида яшаб, ишлаётган ёшлар билан онлайн мулоқот қилди. Мулоқот давомида ёзёвонлик ёшлар чет элларга ишчи визаси билан келиб, 2.5-3 минг доллор, баъзан бундан ҳам кўпроқ маблағ топишаётганларини билдиришиб, тенгдошларига тил билиш ва яхши касб эгаси бўлиш хорижда қўл келишини таъкидлашди. Шунингдек, улар ўз таклиф ва мурожаатларини ҳам айтиб ўтишди. Билдирилган бу фикр, мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилиб, жавоблар қайтарилди.

Хориждаги ватандошларимиз учрашув ташкил қилингани учун миннатдорчилик билдиришди.

Ёшлар куни муносабати билан Ёзёвон туманида ҳам бўш иш ўринлари ямаркаси, ҳарбийдан қайтган ёшлар билан учрашув, ,,Раҳбар ва ёшлар" мулоқоти ва бошқа қизиқарли, фойдали тадбирлар доимий равишда бўлиб ўтаяпти.
Азимжон Худойқулов,
Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг раҳбари
ЎзА