Ёш шахматчимиз Истанбул турнирида ғалабага эришди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда ёш шахматчимиз муваффақиятга эришди.
6 та давлатнинг 10 нафар иқтидорли шахматчилари дона сурган “Fuby Akademi GM Chess Tournament – Series 1” турнирида ҳамюртимиз Саидакбар Саидалиев 1-ўринни қўлга киритди.
9 та турдан иборат бўлган турнирда ёш шахматчимиз баҳслар давомида 5 та ғалаба, 3 та дуранг ва 1 та мағлубият ҳолатида 6,5 очко жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасини банд этган бўлса, кейинги ўринлардан 6 очко жамғарган бангладешлик Муҳаммад Фаҳад Раҳмон ҳамда 5,5 очко тўплаган грузиялик Константина Шанова жой олди.
Эътиборли жиҳати, Туркия турнирида ғалаба қозонган Саидакбар Саидалиев мусобақа якунларига кўра, ФИДЕ рейтинги учун +12,5 балл тўплашга муваффақ бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА