Ёш боксчилар Осиё чемпионлиги учун беллашмоқда
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да бокс бўйича кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати юқори савияда давом этмоқда.
Айни дамда мазкур мусобақада ёш чарм қўлқоп усталари ўз вазн тоифаларида саралаш баҳсларини ўтказмоқда. Бугун, 5 май куни ҳам мусобақа доирасида турли босқичларда жанглар ташкил этилади. Қувонарлиси, ушбу беллашувларда мамлакатимизнинг 10 нафар вакили рингга кўтарилади.

Жумладан, чемпионатнинг вазни -49 кг. бўлган баҳсларида ҳамюртимиз Сардор Омонбоев Хитой Тайпейи вакили Зи-Ҳао Лига қарши жанг олиб борса, -61 кг.вазнда Азизбек Эгамберганов ҳиндистонлик Лилмани Сингхни синовдан ўтказади.
Шунингдек, кун давомида қуйидаги вакилларимиз саралаш баҳсларини ўтказади:
-64 кг: Самандар Жўрабоев - Нурсултан Маматисаков (Қирғизистон)
+70 кг: Иброҳим Мирзакаримов - Жунгҳоон Хан (Жанубий Корея)
-54 кг: Абдулбосит Юрсунбоев - Ҳохан Ким (Жанубий Корея)
-63 кг: Рушен Сайдуллаев - Прадееп (Ҳиндистон)
-66 кг: Баҳодир Холиқулов - Коеи Янагисава (Япония)
-70 кг: Абдувоҳид Абдумажидов - Батнаран Хадбаатар (Мўғулистон)
-75 кг: Маруфжон Тошпўлотов - Жастин Жамес (Филиппин)
+80 кг: Фарҳоджон Баҳодиров - Сабиржан Сағим (Қозоғистон)
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА