Ёш самбочиларимиз Россияда муваффақиятга эришди
Россия Федерацияси Москва вилоятида самбо бўйича ўтказилган халқаро хотира турнирида ўзбекистонлик ёш спортчилар 5 та медалга сазовор бўлди.
Бештадан зиёд давлатнинг маҳоратли ўсмир самбочилари иштирок этган халқаро турнирда Роман Шокиров мураббийлигидаги 9 нафар ўсмирларимиз ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб борди.
Шиддатли беллашувларга бой кечган турнир якунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин ва 1 та бронза медалларига эга чиқди.
Терма жамоамиз аъзоларидан Акмал Азимов, Артём Безруков, Степан Зяблов ва Фирдавсий Лутфиддинов рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган бўлса, Ботир Абдуғаффоровга бронза медали насиб этди.
Т.Рўзиев,
ЎзА