Барча иштирокчилар – ягона мақсад йўлида бирлашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳрида “Инсон учун” шиори остида инклюзив югуриш марафони ташкил этилди.
Мазкур тадбир жамиятда тенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳаётга фаол жалб этишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам бошқалар билан бир йўлда, бир манзил сари интилишини, ягона мақсад йўлида ҳаракат қилишини рамзий ифодалайди.
Марафонда 350 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахс иштирок этди.
Жами 4 та тоифа – кўзи ожизлар, эшитишида нуқсони бор шахслар, таянч-ҳаракат тизимида муаммоси бўлганлар ҳамда ногиронлик аравачасида ҳаракатланувчи иштирокчилар орасидан ғолиблар аниқланди.
[gallery-28784]
Якунда турли масофалар ва тоифалар бўйича аёллар ва эркаклар йўналишида ғолибликни қўлга киритган 22 нафар иштирокчи медаль ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА