Ёш ижодкорлар қўллаб-қувватланади
"Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида”ги Президент қарори" билан ёш ижодкорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади.
Хусусан, 2026–2027 йилларда тажриба-синов тариқасида халқаро нуфузли танловларда ғолиб ва совриндор бўлган Мактаб ва ёзги тўгарак ўқувчилари (жамоалари) ҳамда уларни тайёрлаган ўқитувчи (концертмейстер) қуйидаги миқдорда 1 марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
“Гран-при” ва 1-ўрин соҳиби 30 млн. сўм, ўқитувчи (концертмейстер) 20 млн. сўм миқдорида;
2-ўрин соҳиби 20 млн. сўм, ўқитувчи (концертмейстер)
10 млн. сўм миқдорида;
3-ўрин соҳиби 10 млн. сўм, ўқитувчи (концертмейстер)
5 млн. сўм миқдорида.
Шунингдек, умумхалқ байрам дастурлари ва юқори даражадаги анжуманларнинг бадиий қисмида Мактаб ва ёзги тўгаракнинг иқтидорли ўқувчилари ҳамда ижодий жамоаларининг иштирок этишига шарт-шароитлар яратилиб, қўллаб-қувватланади.
Мактабда аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчиларнинг 10 нафари Мактаб бадиий-педагогик кенгаши қарори билан Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаби ҳамда мактаб-интернатларига имтиҳонларсиз қўшимча квота асосида қабул қилиш тартиби жорий этилади.
ЎзА