Ёқилғи-энергетика соҳасида “Хавфни таҳлил этиш” электрон тизими жорий этилади
Ёқилғи-энергетика соҳасида қандай ўзгаришлар кутилмоқда? Маълумки, кузатувлар ва ўрганишлар тизимдаги камчиликларни бартараф этишнинг энг яхши ечимидир.
Адлия вазирлиги ёқилғи-энергетика соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш бўйича “Хавфни таҳлил этиш” электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди.
2026 йил 27 июнда имзоланган ҳужжатга кўра, Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилади.
Хавф даражасини аниқлашда давлат органлари ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади.
Хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Хавф даражасини баҳолаш электр энергияси, иссиқлик таъминоти, нефть ва нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда энергия аудити соҳалари бўйича алоҳида мезонлар асосида амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади. Юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади. Хавф даражаси паст тоифага кирувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилмайди.
Электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чораларини қўллаш учун асос ҳисобланмайди.
Шербек Исломов,
ЎзА