UZCARD Қирғизистонга трансчегаравий ўтказмалар юборувчилари учун “Омадли ўтказма” акцияси эълон қилади
UZCARD Қирғизистоннинг Elcard карталарига UZCARD карталаридан пул ўтказмаларини (P2P) амалга ошираётган фойдаланувчилар учун “Oмадли ўтказма” совринли акцияси бошланганини эълон қилади. 500 000 сўмдан бошлаб амалга оширилган ҳар бир ўтказма автоматик равишда қимматбаҳо совринлар: пул сертификатларидан тортиб энг янги iPhone 17 Pro смартфонларигача — ютиб олиш имкониятига айланади.
Бугунги кунда Elcard карталарига ўтказмаларни ҳамкор банклар: Unired (Universalbank), Xazna (Xalq banki) ва Mavrid (Mikrokreditbank)нинг иловалари орқали юбориш мумкин. Мижозларга қулай бўлиши учун ўтказма функцияси ҳар бир иловада алоҳида жойлаштирилган: Unired’да — бош саҳифада, Xazna’да — ўтказмалар бўлимида, Mavrid’да эса — халқаро операциялар қаторида. Транзакция тасдиқлангач, тизимда ўтказмага акцияда иштирокини тасдиқловчи ноёб идентификатор бириктирилади. Фойдаланувчилар тўпланган имкониятларни UZCARDнинг расмий: https://t.me/p2p_uzcard_bot Telegram-boti орқали текширишлари мумкин.
Акция якунлари бўйича ғолиблар аниқланади ва уларга уч дона iPhone 17 Pro ҳамда 5 000 000 сўмдан ўн дона пул мукофоти топширилади. Ютуқлар акциянинг амал қилиши давомида шартларга мос равишда бажарилган барча ўтказмалар орасида ўйналади.
Акция 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 31 январгача давом этади ва UZCARD ҳамда Қирғизистоннинг миллий тўлов тизими Elcard ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттиради. Икки томон ўртасида имзоланган келишув икки давлат ҳудудидаги миллионлаб фойдаланувчилар учун тўғридан-тўғри қулай трансчегаравий ўтказмаларни амалга ошириш имконини яратди.
“Oмадли ўтказма” акциясини йўлга қўяр экан, UZCARD трансчегаравий хизматларнинг аҳамияти ва қадрини таъкидлайди, чунки улар оилаларни қўллаб-қувватлашга, алоқаларни мустаҳкамлашга ва узоқ масофада туриб ҳам яқинда бўлишга ёрдам беради. Компания қулай ва хавфсиз рақамли хизматларни танлаган фойдаланувчиларни рағбатлантириш билан бирга ўзининг технологик имкониятларини кенгайтиришда давом этади.
Батафсил маълумот: www.uzcard.uz сайтида.