Украинада урушнинг бир кунлик қиймати ошкор қилинди (+видео)
Россия билан можаронинг бир куни Украинага 450 миллион долларга тушади. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига маълум қилди.
«Бизда урушнинг бир куни 450 миллион доллар туради», — деди Украина Ташқи ишлар вазири. Сиёсатчининг сўзларига кўра, Украинага барқарор ишлайдиган иқтисодиёт зарур. Сибига шу сабабли Украинада озиқ-овқат нархларининг ошиши Киев учун жуда сезиларли эканини таъкидлади.
Аввалроқ Reuters журналистлари Украина фермерлари ҳосил йиғим-терими авжига чиққан пайтда Россия томонидан Қора денгиз сув ҳавзаси блокада қилингани сабабли дон маҳсулотларининг ортиқча тўпланиши муаммосига дуч келгани ҳақида ёзган эди.
ОАВ маълумотларига кўра, бу муаммо Украина иқтисодиётига таҳдид солмоқда, чунки мамлакат экспорт даромадларининг қарийб 60 фоизини дон маҳсулотларини экспорт қилиш ташкил этади.
Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА