Турар-жой муаммоси ижобий ҳал этилди
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марказида яшовчи фуқаро Х.Ш. Навоий кўчасида барпо этилаётган кўп қаватли уйлардан хонадонни 295 миллион сўмга сотиб олган.
Қурувчи бир ой ичида камчиликларини бартараф этиб, яшаш учун тайёр ҳолатга келтириб берилишини айтган. Бироқ, хонадон уй-жой шартномасига мувофиқ тегишли тартибда топширмагани сабабли келишмовчилик келиб чиққан.
Фуқаро Элликқалъа тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат этиб, юзага келган масалада амалий ёрдам сўрайди. Мутахассислар томонидан мурожаатни ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам хонадонни иситиш қурилмалари, ошхонада идиш ювиш жойлари ўрнатилмаганлиги, канализация қудуғи маҳкам ёпилмаганлиги аниқланди.
Соҳа мутахассисларининг олиб борган тушунтириш ишлари натижасида истеъмолчини безовта қилган турар-жой муаммоси бартараф этилиб, мурожаат ижобий ечим топди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА