Тошкентда иқтисодий ўсишни ривожлантиришга бағишланган форум ўз ишини бошлади
Бугунги кунда мамлакатда энг муҳим комплекс кўрсаткичлардан бири – бу иқтисодий ўсиш. Иқтисодий ўсиш ижтимоий ишлаб чиқариш, жамғариш ва индивидуал истеъмолни бир бутунга бирлаштиради. Иқтисодий ўсиш ижтимоий меҳнат харажатлари ва унумдорлиги, шахсларнинг фаровонлиги ва ижтимоий бойликнинг ўсиши билан тавсифланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган тадбирда меъморчилик эстетик қўшимча эмас, балки замонавий мегаполисларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва барқарорлигини шакллантирувчи фундаментал сармоя сифатида муҳокама қилинди.

Шаҳарсозлик, транспорт инфратузилмаси, жамоат жойларини ривожлантириш ҳамда шаҳар муҳити сифатини ошириш бўйича амалий ечимлар муҳокама марказида бўлди.

Гулноза Бобоева,
ЎзА