Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
22 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбирни хавфсиз ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида соат 16:00 дан 21:00 га қадар айрим йўналишларда ҳаракат босқичма-босқич чекланади.
Жумладан, қуйидаги ҳудудларда вақтинчалик чекловлар жорий этилади:
— Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
— КХАЙ–Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
— КХАЙ–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
— Нурафшон–Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;
— Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор–Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача бўлган ҳудудларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Мутасаддилар ҳайдовчилардан ушбу вақт оралиғида муқобил йўналишлардан фойдаланишни сўрамоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА