Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларда жадал ривожланиш кузатиляпти. Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар, иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиши, транспорт-транзит лойиҳаларининг илгари сурилиши икки давлатни Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи муҳим ҳамкорларга айлантирмоқда.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон ва Покистон муносабатлари дин, тарих ва маданият муштараклигига асосланади. Асрлар давомида икки мамлакат ва халқ бир-бирининг маънавий, интеллектуал ва маданий юксалишини бойитиб келмоқда. Бугунги кунда бу алоқалар тарихий илдизлардан қувват олиб, янада ривожланмоқда. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Иқбол, Мирзо Ғолиб каби буюк мутафаккир, шоирлар ўлмас мероси, маърифий қарашлари халқларимизни боғловчи мустаҳкам маънавий кўприкдир.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ушбу давлат Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини биринчилардан бўлиб, 1991 йилнинг 20 декабрида тан олган. Ўзаро дипломатик муносабат 1992 йил 10 майда ўрнатилган.

Таъкидланишича, ўзбек ва урду тилларида 3 мингдан ортиқ умумий сўз бор. Бинобарин, бугунги Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги алмашинув икки давлатнинг жаҳон харитасида суверен ҳудуд сифатида пайдо бўлишидан кўра анча қадим ва теран.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг жорий йил 25-26-февраль кунлари мамлакатимизга расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги ўзаро англашув ва ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида навбатдаги муҳим қадам бўлди, дейиш мумкин.

Музокара кун тартибидан Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари ўрин олди.

Транзит савдоси бўйича битим, Имтиёзли савдо битими самарали амалга оширилишини таъминлаш, икки мамлакат Махсус иқтисодий зоналарига сармоя киритишни рағбатлантириш, ишбилармон доиралар ҳамкорлигини ривожлантириш, шубҳасиз, келгусида экспорт, импорт ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудлар ўртасидаги ишбилармонлик ва маданий алоқаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудлари форумини ўтказиш таклифи ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлиб, икки томонлама муносабатлар ривожига янги суръат бағишлайди.

Расмий Тошкент ва Исломобод ўртасидаги иқтисодий алоқалар кейинги йилларда янги босқичга кўтарилди. Жорий йилнинг август ҳолатига кўра, икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 363,4 (+27%) миллион долларга етган. Покистон ўтган йил Ўзбекистон экспорт бозоридаги энг муҳим шериклардан бирига айланди. Савдо муносабатини янада ривожлантириш учун онлайн платформалар яратиш режалаштирилган, экспорт ва импорт жараёни енгиллаштирилиб, янги савдо йўналишлари очилмоқда. Карачи ва Тошкентда савдо уйлари очилди. Тошкент ва Лаҳор ўртасида авиақатнов тикланди.

Эътиборлиси, имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида божхона, фитосанитария ва карантин тартиб-қоидаларини соддалаштириш, электрон савдо платформаларини интеграция қилиш бўйича келишувлар амалий аҳамият касб этмоқда. Ушбу чоралар ўзаро савдони фақат ҳажман эмас, балки таркибий жиҳатдан ҳам диверсификация қилишга хизмат қилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Покистоннинг Марказий Осиёдаги энг йирик иқдисодий ҳамкори сифатида минтақада биринчи бўлиб 17 банд бўйича икки томонлама транзит савдо битими (UPTTA) ва икки томонлама имтиёзли савдо битими (PTA)ни имзолаган.

Покистон денгиз портлари орқали савдони осонлаштирадиган кўп миллиард долларлик лойиҳа – 760 километрлик Трансафғон темир йўли Термиз шаҳрини Афғонистон орқали денгиз портлари билан боғлайди. 4,8 миллиард долларга баҳоланган мазкур ташаббус ҳаётга татбиқ этилиши билан босиб ўтиладиган муайян масофа вақти автомобиль транспортига нисбатан тахминан 30 фоиз қисқаради.

2023 йил 17 июль куни Афғонистон, Ўзбекистон ва Покистон темир йўл тизими раҳбарларининг 13-уч томонлама учрашуви чоғида “Термиз – Мозори Шариф – Шошпул – Лаҳор – Карачи” йўналиши ҳам муҳокама марказида бўлди. Ушбу темир йўл Покистоннинг Россияга транспорт харажатини 15-20 фоиз камайтиради. Ўзбекистон эса икки асосий сабаб туфайли “Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини афзал кўради: биринчидан денгизга чиқиш учун энг қисқа йўл, иккинчидан Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўлагини Европа ва Жанубий Осиё билан боғлайди.

Яна бир гап: икки давлат фармацевтика, тўқимачилик, электротехника, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё ва чарм саноати каби соҳаларда саноат кооперациясини ривожлантирмоқда. Қатор лойиҳалар тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилишга қаратилган.

Умуман олганда, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар алоҳида ташаббуслар мажмуасидан барқарор, кўп қиррали ва узоқ муддатли стратегик шерикликка айланиб бормоқда. Иқтисодий кооперация, транспорт-транзит боғлиқлик ва минтақавий барқарорликка қаратилган ёндашув икки давлат ҳамкорлигини нафақат икки томонлама, балки кенг минтақавий ривожланиш омили сифатида намоён этмоқда.

Дилшод Ҳакимов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент ва Исломобод ўртасидаги дўстлик: Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи кўприк