Тўрткўлда “Устозлар боғи” ташкил этилди
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Оққамиш” овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Устозлар боғи” барпо этилди.
Бунинг учун овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 69-умумтаълим мактаби қошидан 1 гектарга яқин ер майдони ажратилди. Туман халқ таълими бўлими ташаббусини қўллаб-қувватлаган мактаб педагогик жамоаси томонидан янгидан барпо этилаётган боққа 800 тупдан зиёд олча, олма, беҳи ва ўрик каби мевали дарахт кўчати экилди.
Туман халқ таълими бўлими мутасаддиларининг таъкидлашича, 70-умумтаълим мактаби қошида ҳам “Устозлар боғи” барпо этиш режалаштирилган.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири