Тергов билан боғлиқ коррупция ҳолатига чек қўйилди
Коррупцияга қарши курашиш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган тизимли ишлар доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Маълум қилинишича, терговчи Жиноят кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан олиб борилаётган тергов жараёнига таъсир ўтказиш, етказилган зарар миқдорини камайтириш ҳамда унга нисбатан эълон қилинган қидирувни бекор қилиш эвазига пул олганликда гумон қилиниб ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА