Теннисчимиз Болгария турнирида муваффақиятли қатнашмоқда
Болгариянинг Пловдив шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган “Challenger 50” тоифасидаги халқаро турнирнинг саралаш мусобақасида Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Никита Белозерцев муваффақиятли иштирок этди.
Мукофот жамғармаси 56 минг 700 доллардан иборат халқаро турнирда ўнинчи рақам остида таснифланган 17 ёшли Белозерцев 1/2 финалда болгариялик Анас Маздрашкини 6/2, 6/2, ҳал қилувчи финал учрашувида рейтингда ўзидан 190 поғона юқорида бораётган руминиялик Ромейн Факонни 6/3, 4/6, 6/3 ҳисобларида мағлуб этди.
Бугун, 23 июнь куни теннисчимиз асосий тўрнинг илк даврасида дунё рейтингида 363-поғонани банд этиб турган италиялик Энрико Далле Валлега қарши кортга чиқади.
Т. Рўзиев, ЎзА