ТДТ ҳукумат раҳбарлари, вице-президентлари Бокуда тўпланди
Озарбайжон пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари, вице-президентлари учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берган.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон Бош вазири Адилбек Касималиев, Туркия Бош вазири Унал Устел, Туркманистон Бош вазири ўринбосари Нокергули Атагулиев ва ТДТ Бош котиби Кубаничбек Омуралиев ҳам иштирок этаётган тадбирда Озарбайжон Бош вазири Али Асадов туркий дунёнинг геостратегик жойлашуви ТДТ мамлакатлари учун беқиёс афзаллик яратишини таъкидлади.
Йиғилишда Шарқ-Ғарб ва Шимол-Жануб йўналишлари чорраҳасида жойлашган, Европа ва Осиёни боғлайдиган минтақамиз халқаро транспорт ва логистика нуқтаи назаридан ўта муҳим ҳудудлиги қайд этилди. Ушбу салоҳиятдан янада самарали фойдаланишда транспорт тизимини ривожлантириш, транзит имкониятини кенгайтириш устувор йўналиш экани маъқулланди.
Г.Сатторова, ЎзА