Сув устидаги рақс (+видео)1-қисм
"Рассом устахонаси" лойиҳасининг бугунги қаҳрамони истеъдодли акварел усталаридан бири — рассом Илҳом Осмон.
Акварел санъати жаҳон тасвирий санъатининг энг қадимий ва нафис йўналишларидан бири ҳисобланади. Афсуски, бу санъат турида ижод қилаётган рассомлар Ўзбекистонда унчалик кўп эмас. Ана шундай истеъдодли акварел усталаридан бири — рассом Илҳом Осмон.
Биз унинг ижод намуналари билан танишар эканмиз, ҳар бир асар ўзига хос жозиба ва нафосатга эга эканига гувоҳ бўламиз. Рассомнинг картиналарида ранглар худди камалак жилосидек товланади, уларнинг уйғунлиги эса томошабинни бетакрор ранглар оламига етаклайди. Ҳар бир картинага назар ташлар экансиз, гўё ранглар оғушида сайр қиласиз. Денгиз сувлари биллурдек мусаффо ва ёруғ жилоланади, тўлқинлар узра ранглар рақсга тушгандек таассурот уйғотади. Айниқса, асарларга маълум масофадан қаралганда композициянинг яхлитлиги ва рассомнинг ғояси янада равшан намоён бўлади.
Илҳом Осмон ўз ижодида асосан Туркиянинг сўлим денгиз соҳиллари, кемалари, мусаффо осмони ҳамда табиатнинг ранг-баранг ва бетакрор манзараларини акварел бўёқлари орқали моҳирона акс эттиради. Унинг асарлари томошабинни табиат гўзаллиги ва ранглар сеҳрини янада чуқурроқ ҳис этишга ундайди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/MqTkftc9458" title=""Rassom ustaxonasi": Ilhom Osmon 1-qism" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мунира Рамазонова, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА