Судда амалий машғулот ташкил этилди
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан “Юриспруденция” йўналиши малака ошириш курси тингловчилари учун Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида кўчма амалий машғулот ўтказилди.
“Давлат-ҳуқуқий фанларнинг долзарб масалалари” модули доирасидаги машғулотда 2026 йил сентябрь ойида анъанавий таълим шаклида таҳсил олаётган тингловчилар иштирок этди.
Машғулот давомида тингловчилар суд ишларини юритишда амалий материаллардан фойдаланиш усулларини ўрганди. Шунингдек, малакали юридик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш амалиёти юзасидан фикр алмашди.
Қайд этилганидек, мазкур машғулот тингловчиларнинг назарий билимларини амалиёт билан боғлаш ҳамда касбий кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари юрисконсультлари учун Адлия вазирлигида амалиёт ташкил этилди. Амалиёт юрисконсультларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, юридик хизмат фаолиятига оид тажрибаларини бойитишга қаратилди.
Машғулотлар назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда ҳарбий қисмларда ҳуқуқий ишларни самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этди.
Гулноза Бобоева, ЎзА