Стол тенниси: “Pro Tur”нинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди
Пойтахтимиздаги Ўзбекистон стол тенниси федерацияси спорт мажмуасида ўтказилган навбатдаги “Pro Tur” мусобақаси ёш иқтидорларни кашф этишга хизмат қилди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган, стол тенниси билан профессионал тарзда шуғулланиб келаётган ёшлар ўртасидаги баҳслар юқори рақобат, чиройли зарбалар ва муросасиз ,баҳсларга бой ўтди.

Терма жамоага муносиб номзодларни саралашга қаратилган баҳслар якунига кўра, йигитлар ўртасида Шохрух Искандаров ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. 2-ўрин Қутбидилло Тешабоевга, 3-ўринлар эса Зоҳид Кенжаев ва Мусобек Тўлиевга насиб этди.
Қизлар ўртасида кечган ўйинларда Марҳабо Магдиева бу галги “Pro Tur”нинг ғолиблигини қўлга киритди. Кумуш медал Мафтуна Гулимовага, бронза медаллари эса Мафтуна Элмуродова ва Шоира Қодировага тегишли бўлди.
Т. Рўзиев, ЎзА