Спорт мактаблари лигаси ўтказилди
Шиддатли баҳслар ниҳоясига етди. Бу мавсумда қайси жамоалар чемпионлик шоҳсупасига кўтарилгани маълум бўлди.
Мамлакатимизда спорт мактаблари лигаси доирасида 2009–2013 йилларда туғилган футболчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги баҳслари ўз якунига етди.
Мусобақанинг U17 ёш тоифасида Сурхондарё жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Бухоро иккинчи, Тошкент шаҳри жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. U16 ёшда ҳам Сурхондарё вакиллари ғолиб бўлди. Фарғона иккинчи, Наманган учинчи ўриндан жой олди.
15 ёшгача бўлган футболчилар баҳсида Сурхондарё, Наманган ва Андижон жамоалари кучли учликдан жой олган бўлса, Фарғона, Самарқанд ҳамда Наманган жамоалари 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида шоҳсупага кўтарилди. U13 ёшдаги футболчилар орасида Андижон жамоасига тенг келадигани топилмади. Бу ёш тоифасида Хоразм ва Наманган жамоалари 2-3-ўринни банд этди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга кубок, медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА