Сочида ўтган "Импульс" халқаро фестивалида ўзбекистонликлар зафар қучди
Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида имконияти чекланган матонат ва ирода соҳиблари ўртасида ўтказилган адаптив спорт турлари бўйича III "Импульс" халқаро фестивалида мамлакатимиз вакиллари муваффақиятга эришди.
20 дан ортиқ мамлакат ва Россиянинг 2 минг нафардан ортиқ махсус олимпиада спортчилари иштирокида ўтказилган фестиваль нафақат мусобақа, балки инклюзив спортни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва адаптив спорт тури вакиллари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлди.

Фестиваль доирасида иштирокчилар 20 дан ортиқ спорт турлари бўйича беллашди. Шунингдек, жамоавий ва якка тартибдаги мусобақалар, инклюзия ва тажриба алмашиш машқлари бажарилди.

Мусобақалар натижасига кўра, футбол бўйича Ўзбекистон жамоаси "Импульс" мусобақасида 1-ўрин ва фестиваль кубогини қўлга киритди. Стол тенниси баҳсларида эса ҳамюртларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига эгалик қилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА