Си Цзиньпин ва Трамп “Осмон ибодатхонаси”ни зиёрат қилди
Акс-садо
Оммавий ахборот воситаларининг Пекиндан хабар беришича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой Давлат кенгаши Раиси Си Цзиньпин ҳамроҳлигида “Осмон ибодатхонаси”га ташриф буюрди. Тарихи 600 йилдан зиёд бўлган бу обиданинг фалсафаси ҳақида Си Цзиньпин Дональд Трампга сўзлаб берган. Унинг таъкидлашича, “Осмон ибодатхонаси” тақиқланган шаҳар билан тенгдошдир. У думалоқ осмон ва тўртбурчак ер ҳақидаги тасаввурни мужассам этади ҳамда Хитойнинг дунёқараши ва оламга муносабат фалсафасини акс эттиради.
“Осмон ибодатхонаси” Хитойнинг энг машҳур ва қадимий зиёратгоҳларидан биридир. Илгарироқ бу ерга АҚШнинг собиқ президенти Джералд Форд, “хитой халқининг эски дўсти” Генри Киссинджер ўн мартадан ортиқ келиб, доимо катта қизиқиш билдиргани айтилади.
“Осмон ибодатхонаси” ўзининг ноёб меъморчилиги ва чуқур маданий мазмуни туфайли маданиятлараро мулоқот кўпригига айланган. Давлат раҳбарлари кўздан кечирган “Яхши ҳосил учун ибодат” зали бирорта мих ишлатилмаган анъанавий ёғоч бирикмалари аниқлигини ҳамда астрономик тасаввурлар билан бино меъморчилигининг уйғунлигини ўзида мужассам этади.
Аслида ибодатхона табиат ва давр талабига мос яшаш қонуниятларини ва тарихий анъаналарга мос ҳаракат қилишни англатади. Бу фалсафа бугунги Хитой–АҚШ муносабатлари учун ҳам чуқур маънога эга.
“Осмон ибодатхонаси”га табиатдан деҳқончилик учун қулай об-ҳаво ва халқ фаровонлигини тилаб келадилар. “Яхши ҳосил учун ибодат зали” номининг ўзи мўл ҳосил тилагини ифодалайди ҳамда давлат равнақи ва халқ фаровонлигига бўлган самимий интилишни акс эттиради.
Ҳар нарсага ҳайратланмайдиган АҚШ Президенти ОАВларда ёзилишларича, “Осмон ибодатхонаси” қаршисида икки қўлини жуфтлаб таъзим қилгани бежиз эмас эди. У 600 йилдан ортиқ вақт давомида сақланиб қолган “Осмон ибодатхонаси” ҳануз улуғвор қад ростлаб турганини, Хитой мумтоз меъморчилигининг нафис санъати ва анъанавий маданиятининг чуқурлигини намоён этишини, бу эса унда самимий ҳайрат уйғотганини таъкидлади.
Хитойга ташрифи давомида Дональд Трамп илк бор Си Цзиньпин Хитой Коммунистик партияси Хитой цивилизациясининг инсонпарварлик ғояларини давом эттириб, мамлакатни ривожлантираётганини, халқ учун хизмат қилиш тамойилига қатъий амал қилаётгани сабабли халқнинг мустаҳкам қўллаб-қувватлаши ва самимий ишончига сазовор бўлганини қайд этди.
Хитой дунёвий борлиқ – материализм фалсафасига асослансада, Давлат кенгаши раиси Си Цзиньпин ва Президент Дональд Трампларнинг мазкур муқаддас ибодатгоҳга ташрифлари дунёнинг икки қудратли давлатлари ўртасидаги совуқчиликни кўтариб юборади, деб ишонилмоқда.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА