Саудия Арабистони 1 йиллик кўп марталик умра визасини жорий этди
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги умра зиёратчилари учун 365 кун (1 йил) амал қиладиган кўп марталик умра визаси тартибини жорий этди.
Янги тартибга кўра, зиёратчилар бир йил давомида мамлакатга бир неча бор киришлари мумкин. Бироқ Саудия Арабистонида бўлишнинг умумий муддати 90 кундан ошмаслиги лозим. Ҳар бир сафар олдидан Nusuk платформаси орқали меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматлар танланиб, умра рухсатномаси расмийлаштирилиши шарт.
Шунингдек, ушбу виза Ҳаж мавсумида умра амалларини бажариш ҳуқуқини бермайди. Агар зиёратчи 90 кунлик лимитдан тўлиқ фойдаланса, виза муддати тугашидан қатъи назар, қайта кириш учун янги умра визасини расмийлаштириши талаб этилади.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА