Самарқандда “FIDE Excellence Awards“ мукофотлари ўз эгаларига топширилади
Жорий йил сентябрь ойида Самарқандда дунёнинг энг кучли шахматчилари, терма жамоалари иштирокида ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси доирасида “FIDE Excellence Awards“ мукофотлари ўз эгаларига топширилади.
Бу ҳақда хабар тарқатган Халқаро шахмат федерацияси жорий йилдан эътиборан “FIDE Excelленcе Аwардс” мукофоти таъсис этилгани, олтита асосий ва бешта қўшимча совринни жамлаган дастур глобал шахмат ҳамжамиятидаги ажойиб ютуқлар, шахслар, тадбирлар, жамоалар, миллий федерациялар ва ташаббусларни эътироф этиш назарда тутилганини келтириб ўтди.

Дастурга мувофиқ, ҳар икки йилда ўз соҳибларини топадиган “FIDE Excellence Awards“ соврини “Энг яхши эркак ва аёл шахматчи”, “Энг яхши шахмат федерацияси, “Энг яхши турнир”, “Энг яхши жамоа”, “Энг яхши шахмат ғояси” каби бир қатор номинациялар бўйича ташкил этилиши белгиланган.
Танлов жараёни уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқич жорий йил 1-30 июнь, иккинчи босқич 1-15-июль ва учинчи босқич сентябрь ойида Самарқандда ўтадиган шахмат олимпиадаси жараёнида ғолиблар ва совриндорлар номи эълон қилиниши жараёнини қамраб олади.
Т.Рўзиев,
ЎзА