Самарқанд "Автойўл" 1000 кишини ишга олди
Эътиборлиси, ишга қабул қилинганларнинг 292 нафари ўрта-махсус, 679 нафари ўрта маълумотли шахслардир.
Каронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатида аҳолининг ишсиз қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида Самарқанд вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тизмидаги ташкилотларга йил бошидан буён хориждан қайтган ва ҳудудларда ишсиз юрган 1000 нафардан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Эътиборлиси, ишга қабул қилинганларнинг 292 нафари ўрта-махсус, 679 нафари ўрта маълумотли шахслардир.
Тизимдаги 438 нафар ходимнинг ойлик маоши бандликка кўмаклашиш жамғармаларидан тўлаб берилган.
Маълумот учун, бугунги кунда Самарқанд вилояти бўйича жами 16 319 км. умумфойдаланувдаги ва ички хўжалик йўллари мавжуд.