Россиядан Грузияга пул ўтказмаси кескин камайди
Грузия Миллий банки маълумотига кўра, Россиядан Грузияга пул ўтказмаси миқдори август ойида 2004 йил май ойидан бери энг паст даражага тушиб, атиги 5,1 миллион долларни кўрсатди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 87,7 фоиз ва ойлик ўртача 87,9 фоиз камайишни англатади.
Натижада Грузияга пул ўтказмасининг умумий қиймати ўтган йил февраль ойидан бери биринчи марта 8,2 фоиз камайиб, 295.2 миллион долларни ташкил этди.
Статистика юритила бошланган 2000 йил январидан бери Грузияга пул ўтказмасининг энг яхши уч манбасидан бири бўлиб келган Россия энди 11-ўринда.
С.Раҳимов, ЎзА