Россия ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатган.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатган.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар жабҳалардаги Ўзбекистон - Россия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди.
Вазирлар дунёда коронавирус атрофида кузатилаётган вазиятни ҳам муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий алоқаларга пандемиянинг салбий таъсирини қисқартириш учун яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини қайд этдилар.
Турли даражадаги ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали, кун тартиби, тайёргарлик билан боғлиқ ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги доирасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.
Телефон орқали мулоқот чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг алоҳида мавзулари ҳам кўриб чиқилди.