Қирғизистон ҳукумати раҳбари Тошкентда
Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
[gallery-29974]
Ташриф дастурига кўра, Адилбек Касималиев бугун пойтахтимизда бошланган “ТХИФ-2026” анжуманида қатнашади.
Дарвоқе, Қирғизистон ҳукумати раиси ўтган йилги Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этган.
ЎзА