Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон норасмий саммитидаги нутқидан асосий фикрлар
-
–Илгари тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда тараққиётнинг умумий мақсадлари йўлида бирлашмоқда;
–Мураккаб ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган бугунги халқаро воқелик биздан янада қатъият билан ҳаракат қилишни ва янада яқин мувофиқлаштирувни талаб этмоқда;
–Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувлари форматига қўшилиши ўзаро ҳамкорлигимизни сифат жиҳатидан янги – макроминтақавий даражага олиб чиқмоқда;
–Биз учун Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Афғонистонни бирлаштирувчи ягона тараққиёт маконини шакллантириш борасида тарихий имконият очилмоқда;
–Евроосиёнинг қоқ юрагида барқарор ривожланиш, ўзаро боғлиқлик ва яхши қўшничилик учун мустаҳкам пойдевор яратишимиз зарур;
–Минтақамизнинг халқаро субъект сифатидаги мақомини мустаҳкамлаган ҳолда давлатлараро ташкилотлар ва “Марказий Осиё плюс” форматлари доирасида ўзаро мувофиқлаштирувни кучайтириш лозим;
–Марказий Осиё таълим, илм-фан ва катта маълумотлар соҳасида инновациялар бўйича рақобатбардош хабга айланиши керак;
–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар доим минтақавий кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади;
–Гуманитар соҳадаги ишларнинг моҳияти сифат жиҳатидан ўзгариши халқларимиз ўртасидаги бирлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тушуниш туйғусини мустаҳкамлайди;
–Бизнинг умумий кучимиз – бирлик, ўзаро ишонч ва биргаликдаги яратувчанликка қатъий садоқатимизда.